“Ҳарбий ва амалий тиббиётнинг долзарб муаммолари"
Konferensiya axborot xati
Tadbir qoidalari va ishtirok etish shartlari (PDF)
2026 йилнинг 21-23 май кунлари Тошкент шаҳри Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Ҳарбий тиббиёт институтида “Ҳарбий ва амалий тиббиётнинг долзарб муаммолари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Тадбирнинг асосий мақсадлари:
• Замонавий можаролар ва экстремал шароитларда тиббий муаммоларга илмий ечим топиш.
• Телетиббиёт ва сунъий интеллект каби технологияларни соҳага жорий этиш.
• Ҳарбий ва фуқаролик тиббиёти ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Дастур:
I. 21 май: Марказий ҳарбий клиник госпиталда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида 7 та йўналишда (торакал, қорин бўшлиғи, юрак-қон томир, травматологик ва нейро жарроҳликлар, гинекологик ва урологик) амалиётлари ва мастер-класслар ўтказилади.
II. 22 май: Хирургия, терапия ва профилактик тиббиёт йўналишларида илмий секциялар.
III. 23 май: Хорижий Иштирокчилар учун Самарқанд шаҳрига маданий саёҳат.
Иштирок этиш тартиби:
Тадбир онлайн ва офлайн форматда, ўзбек, инглиз ва рус тилларида синхрон таржима асосида ўтказилади. Хорижий меҳмонлар учун турар жой (3 кеча) ва овқатланиш харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.