Санитария-эпидемиология муассасалари мутахассисларининг касбий малакасини оширишда сунъий интеллектнинг ўрни
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ҳарбий гигиена, эпидемиология ва биохавфсизлик кафедрасида «Санитария-эпидемиология муассасалари мутахассисларининг касбий малакасини оширишда сунъий интеллектнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда малака ошириш курси тингловчилари ҳамда кафедра мутахассислари иштирок этдилар. Давра суҳбати мутахассисларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришда замонавий рақамли технологиялар имкониятларига бағишланди.
Мулоқот давомида сунъий интеллект воситаларини таълим жараёни ва амалий фаолиятга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, эпидемиологик маълумотларни таҳлил қилиш, хавф омилларини баҳолаш ва профилактик тадбирларни режалаштиришдаги имкониятларга эътибор қаратилди.

Сунъий интеллект тақдим этган маълумотларни ишончли манбалар билан солиштириш ва танқидий баҳолаш зарурлиги таъкидланди.
Маълумотлар махфийлигини сақлаш ҳамда мазкур технологиялардан масъулият билан фойдаланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.